«Шукр» сўзи араб тилида, аслида, оз ем билан семирадиган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Неъмат берувчига мақтов сўзларини айтишга «шукр» сўзини ишлатиш машҳур бўлган.Шукр қилиш неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларини айтиш ва неъматни уни берган Зотнинг розилиги учун ишлатиш билан мукаммал бўлади.Уламоларимиз шукрнинг истилоҳида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар.Кафавий: «Шукр урфда неъмат учун берилган ҳар бир мукофотдир. Шукрнинг асли неъматни тасаввур ва изҳор қилишдир. Шукр бандадан бўлганда, эҳсонга нисбатан бўлган ирфондир. Аллоҳ таолодан бўлганда, савоб ва ажр ҳамда гўзал мақтовдир», деган.Муновий: «Шукр икки хил бўлади. Биринчиси, тил шукри бўлиб, у неъмат берувчига мақтов айтиш билан адо этилади. Иккинчиси, аъзоларнинг шукри бўлиб, неъматга яраша мукофот тақдим қилиш билан адо этилади», деган. Аллоҳнинг шукр қилувчилик сифати банданинг оз қилган амалига ҳам кўп савоб бериш билан уни мукофотлашига далолат қилади.Шукрнинг қоидалариФерузободий айтади: «Шукр соликларнинг энг олий даражасидир. У ризо манзиласидан устундир. Чунки, у ризони ўз ичига олади ва яна зиёда ҳам бўлади. Ризо шукрнинг ичида бўлади. Зотан, ризосиз шукр бўлмайди. Шукр иймоннинг ярмидир. У беш қоида асосига бино қилинган:1. Шукр қилувчининг шукр қилинувчига хузуъси.2. Шукр қилувчининг шукр қилинувчига муҳаббати.3. Шукр қилувчининг шукр қилинувчининг неъматини эътироф қилиши.4. Шукр қилувчининг шукр қилинувчига неъмат учун мақтов айтиши.5. Шукр қилувчининг ўзига етган неъматни неъмат берувчига ёқмаган нарсага ишлатмаслиги.Бас, бу қоидалардан бирортаси йўқ бўлса, шукрда ўша миқдорча нуқсон бўлади».Шукрнинг турлариШукр уч турга тақсимланади:1. Қалб шукри. Бу–неъматни тасаввур қилишдан иборат.2. Тил шукри. Бу–неъмат берувчига мақтов айтишдир.3. Аъзолар шукри. Бу–неъматга яраша мукофот ила бўлади.Шукр ҳақидаги ояти карималардан намуналар:Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:«Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?! Аллоҳ Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи) ва Алийм (ҳар бир нарсани билувчи)дир» («Нисо» сураси, 147-оят).Аллоҳ таоло ношукр ва кофир бандаларни нима учун азоблайди? Уларни азоблашдан бир фойда топадими? Ёки уларни азоблашдан лаззат оладими? Албатта, Аллоҳ ношукр ва иймонсизларни азоблашдан ҳеч фойда топмайди ва уларни азоблашдан лаззат ҳам олмайди.«Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!»Бу азобнинг асосий сабаби, банданинг шукр қилмагани ва иймон келтирмаганидир. Ношукр ва иймонсиз бу дунёда азобланса, қилган хатоси эвазига ва тўғри йўлга қайтсин, деб азобланаётган бўлади. Уни охиратда азоблаш эса, ношукрлиги ва кофирлигининг жазосидир. Аслида,«Аллоҳ Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи) ва Алийм (ҳар бир нарсани билувчи)дир».Яъни, шукр қилган бандаларидан рози бўлади ва уларга улуғ ажрларни беради.Бу оятда Аллоҳ таоло шукрни иймон билан тенглаштирмоқда. Аллоҳ таоло яна марҳамат қилиб бундай дейди: «Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз» («Бақара» сураси, 152-оят).Юқорида айтиб ўтганимиздек, шукр қилиш неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларини айтиш ва неъматни уни берган Зотнинг розилиги учун ишлатиш билан бўлади. Аммо, тили билан шукр деса-ю, амали билан Аллоҳнинг айтганидан бошқани қилса, куфрони неъмат қилган бўлади. Мўмин-мусулмон доимо Аллоҳ таолони зикр этиб, унга шукр қилгандагина, иши олға босади.Ушбу оятда Аллоҳ таоло шукрни куфрнинг муқобилига қўймоқда.Аллоҳ таоло қуйидаги ояти каримада шукрни ибодат билан бир қаторда зикр қилади:«Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-пок ҳолида енг. Ва агар унга ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинг» («Наҳл» сураси, 114-оят).Мўъмин-мусулмон инсон Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсаларни ейиш билан бирга, Аллоҳ таолонинг неъматига шукр ҳам этади. Бу эса, Аллоҳ таолога ибодат қилиш доирасига киради. Шунинг учун ҳам, оятда: «агар Унга ибодат қиладиган бўлсангиз», дейилмоқда.Бу маъно қуйидаги ояти каримада янада кенгроқ баён қилинган:«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадир. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсаларингиз» («Бақара» сураси, 185-оят).Ҳа, Исломдаги ибодатларни фарз қилиб, бандалик бурчини адо этишга, гуноҳларни ювишга, ажр-савоб олишга шароит яратиб берган Аллоҳ таолони тинмай улуғлаб, унга доимо шукр қилиш керак. Ҳар бир фарз ибодат бандада Аллоҳ таоло бошлаган ҳидоятнинг қадрига етиш ҳиссини кучайтириши керак.Аллоҳ таоло «Намл» сурасида Сулаймон алайҳиссаломнинг шукрларини шундай баён қилади:«Китобдан илми бор шахс: «Мен уни сенга кўзингни очиб юмгунингча келтирурман», деди. Қачонки (Сулаймон) у(тахт)нинг ўз ҳузурида қарор топганини кўргач: «Бу, Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир», деди» (40-оят).Ҳа, Аллоҳ таоло баъзи бандаларига фазлидан бирон неъмат берадиган бўлса, унда синов ҳам бўлади. Банда бу неъматга шукр қиладими ё ношукр бўладими? Яна шуни ҳам унутмаслик керакки, бундай неъматларга шукр ёки куфрони неъмат қилишнинг Аллоҳ таолога ҳеч қандай фойда ёки зарари йўқдир. Нима бўлса, банданинг ўзига бўлади.«Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир.»Шукр қилган банда савоб олади. Аллоҳ таоло унга берадиган неъматларини янада зиёда қилади. Куфрони неъмат қилган банда эса, гуноҳкор бўлади ва Аллоҳ таоло унга берадиган неъматларини узиб қўяди. Бандасининг шукр қилишига Аллоҳ таолонинг эҳтиёжи йўқ, у карамли зотдир. У неъматларини Ўз карами ила беради, шукр учун эмас.Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:«Ва Роббингиз (сизга): «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирган(ини эсланг)» («Иброҳим» сураси, 7-оят).Шукр–неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларни айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлда–мустақийм эканини кўрсатади. Шукр қилувчи инсон Аллоҳ таоло ўзини доимо кузатиб туришини ҳис этади ва неъмат етганда зоҳир бўладиган манманлик, исроф ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан холий бўлади. Натижада, ўзига берилган неъматлардан фойдаланиб, яхши амалларни кўпайтиради.Неъматга куфронда бўлиш эса, унинг Аллоҳ таоло томонидан берилишини тан олмаслик, Унга ҳамду сано айтмаслик ва неъматни номаъқул йўлларда ишлатишдан иборатдир. Етган неъматга куфрон этиш уни берган Зотга куфр келтиришдир. Бундай одамлар неъматни Аллоҳ таолодан деб билмайди, балки, унга ўз илмим, ҳаракатим ва усталигим туфайли эришдим, дейди. Шу сабабдан ўзларидаги моддий имкониятларни ҳаром-хариш, манманлик, шуҳратпарастлик ва шунга ўхшаш салбий йўлларга ишлатадилар. Оқибатда қаттиқ азобга учрайдилар.Ҳолбуки, шукр банданинг ўзига фойда келтиради, холос. Аллоҳ таоло унга ҳожатманд эмас.Шукр ҳақида келган ҳадислардан намуналар:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди», – дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Термизийнинг лафзида:«Одамларга ташаккур қилмаган, (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди», дейилган.Аллоҳ таолонинг яхшилигини билмаган нобакор шахс банданинг яхшилигини билармиди?! Бундай нусхалар доимо ва ҳар кимга нисбатан ношукр бўладилар. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишдан асрасин! Омийн!Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ кирганда «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин неъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака. Фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, батаҳқиқ, ўша кунининг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кечанинг шукрини адо қилибди», – дедилар».Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Роббим менга Макканинг Батҳосини олтин қилиб беришни таклиф қилди. Мен: «Ё Роббим! Лекин бир кун тўйиб, бир кун оч бўлганим яхши,– деб уч ёки шунга ўхшаш айтдилар ва давомида, Оч қолсам, Сенга тазарруъ қилиб, Сени зикр қилурман. Тўйган чоғимда Сенга шукр қилиб, ҳамд айтурман», дедим», – дедилар».Термизий ривоят қилган.Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин, «Аллоҳумма аъинний ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», – дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Аллоҳим, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда туравериб ҳаттоки қадамлари ёки болдирлари шишиб кетарди. Кейин у зотга (бу ҳақда) айтиларди. Бас, у зот: «Шукр қилувчи банда бўлмайманми?» – дердилар».Икки Шайх, Насаий ва Термизий ривоят қилишган.Термизийнинг лафзида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқийвериб икки оёқлари шишиб кетди. Шунда у зотга: «Сизнинг аввалгию охирги гуноҳингиз мағфират қилинган бўлса ҳам шунчалик такаллуф қиласизми?!» – дейилди. Бас, у зот: «Шукр қилувчи банда бўлмайманми?» – дедилар».Камтарликни қаранг! Шукр қилишга бўлган интилишни қаранг! Инсониятнинг улуғи бўлмиш, Аллоҳ таолонинг энг севикли Набийи бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум–гуноҳ қилмайдиган зот эдилар. Бунинг устига Аллоҳ таоло у зотнинг олдингию кейинги гуноҳларини–фаразан бўлса–мағфират қилганини эълон ҳам қилган эди. Дунёда таҳажжуд намозига эҳтиёжи йўқ битта одам бўлса, ўша одам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Лекин, шундай бўлса ҳам, таҳажжудни кўп ўқиганларидан оёқлари шишиб кетибди. Бу ҳолга етишдан мақсад битта–шукр қилувчи банда бўлиш.Шукрнинг фойдаларидан:1. Шукр иймоннинг мукаммалигидир.2. Шукр Исломнинг гўзаллигига далолатдир.3. Шукр неъмат берувчининг ва неъматнинг эътирофидир.4. Шукр неъматнинг муҳофазасидир.5. Шукр неъматнинг зиёда бўлишига сабабдир.6. Шукр Роббнинг розилиги сабабидир.7. Шукр Роббнинг муҳаббати сабабидир.8. Шукр халқнинг муҳаббати сабабидир.9. Шукр нафс хотиржамлиги ва ақл комиллигидир.Имом Байҳақий қилган ривоятда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:«Албатта, неъмат шукр ила улангандир. Шукр эса зиёдага боғлангандир. Уларнинг иккиси бир жойга жойлаштирилгандир. Бандадан шукр узилмагунича Аллоҳдан зиёда қилиш узилмайдир».Имом Ибн Можа ва Ибн Асокир Муҳаммад ибн Каъб ал-Қаразийдан келтирган ривоятда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:«Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёда эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас. Сизларга Аллоҳнинг китобидан тиловат қилиб берурман. Аллоҳ таоло: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман», деган. У зот яна: «Агар шукр қилсангиз, зиёда қилурман», деган. У зот яна: «Мени зикр қилинглар, сизни зикр қилурман», деган. У зот яна: «Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳимли зот топадир», деган».Рустам ўз сўзида форсларни улуғлади, арабларни ерга урди. Уларнинг ҳолати ёмон бўлгани ва ночор яшаганларини эслади.Муғийра: «Аммо сенинг бизнинг ёмон ҳолатда, ночор ҳаётда ва ихтилофда эканлигимиз ҳақида қилган васфинг тўғри. Буни инкор қилмаймиз. Дунё айланиб туради. Шиддатдан кейин фаровонлик келади. Агар Аллоҳ сизга берган нарсаларга шукр қилганингизда ҳам, шукрингиз сизга берилган нарсадан оз бўлар эди. Аммо шукрнинг озлиги сизнинг ҳолингизни ўзгартирибди. Аллоҳ бизга бир Набий юборди», деб ўзидан олдингиларнинг гапини такрорлади. Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳақийқий тақвони: «Аллоҳга итоат этиб, исён этмаслик, уни эслаш ва унутмаслик, унга доимо шукр қилиб, куфр кетмаслик», деб таърифлаганлар.Шукрнинг ҳақийқатиАлбатта, шукр соликлар мақомотидан биридир. У ҳам бошқа мақомотлар каби илм, ҳол ва амал ила юзага келади. Ушбу нарсаларни яхшилаб ўрганиб чиқилса шукрнинг ҳақийқатини англаб олиш мумкин бўлади. Зотан, бошқа барча гаплар бу маънони иҳота қилишга етишмайди.Илм.Илм асос бўлиб, ундан ҳол пайдо бўлади. Илм уч нарсани–неъматнинг ўзини, унинг неъмат эканини ва неъмат берувчининг зотини, неъмат бериш учун зарур бўлган сифатларини ҳамда ўша Зотдан унга неъмат содир бўлишини билишдан иборатдир.Демак, неъмат неъмат берувчидан қасд ва ирода ила берилиши керак. Ушбу ишларнинг барчасини билиш лозим. Барча неъматлар Аллоҳ таолонинг Ўзидан эканини, фақат Унинг Ўзигина неъмат берувчи эканини ва воситачилар Унинг томонидан беминнат хизматкор қилинганини билиш лозим.Худди шу маърифатдан тавҳид ва тақдис келиб чиқади. Иймон маърифатлари ичида тақдис биринчи ўринда туради. Қачон муқаддас Зотни таниса ва ўша зотдан бошқа бирорта муқаддас зот йўқлигини билиб етса, тавҳид бўлади.Сўнгра дунёдаги барча нарсалар мазкур ягона Зотдан вужудга келганини, барча нарсалар унинг неъмати эканини билади. Бу эса, тақдис ва тавҳиддан кейинги ўриндаги маърифат бўлади.Демак, барча нарса Аллоҳ таолодан эканига маърифат ҳосил қилмагунингча шукр қила олмайсан. Агар бу борада озгина шубҳанг бўлса ҳам, на неъматни, на неъмат берувчини таниган бўласан. Маърифатинг ноқис бўлиши ила ҳолинг ноқис бўлади. Ҳолнинг ноқислиги амалнинг ноқислигига олиб боради.Ҳол. Неъмат берувчининг инъомидан ҳосил бўлган хузуъ ҳамда тавозуъ аралаш қувончга «ҳол» дейилади. Бу нарса қувонч шукр бўлиши учун асосий шартдир. Қувонч неъмат ёки инъомдан эмас, балки неъмат берувчидан бўлиши керак.Амал.Неъмат берувчига маҳбуб бўлган нарсани қилиш «амал» дейилади. Амални неъмат берувчининг маърифатидан ҳосил бўлган қувонч ила қилинади. Бу борадаги амал дил, тил ва аъзоларга боғлиқ бўлади.Дил билан шукр қилиш барча халққа яхшиликни қасд қилиш билан бўлади.Тил билан шукр қилиш Аллоҳ таолога ҳамду сано сўзларини изҳор қилиш билан бўлади.Аъзолар билан шукр қилиш Аллоҳ таолонинг неъматларини У зотнинг тоати учун ишлатиш ва маъсиятига ишлатмаслик билан бўлади.Неъматларнинг тақсими:Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари саноқсиз экани ҳеч кимга сир эмас. У зотнинг Ўзи «Иброҳим» сурасида: «Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига ета олмайсиз», деган (34-оят).Уламолар неъматларни уч асосий қисмга тақсимлаганлар:1. Дунёвий: соғлик, офият ва ҳалол мол кабилар.2. Дийний: иймон, ислом, Аллоҳ таолонинг маърифати, тақво, илм ва амал кабилар.3. Ухровий: оз амалга кўп савоб берилиши каби.Шокирларнинг даражалари:1. Овомларнинг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладилар.2. Хосларнинг даражаси. Улар неъматларга ва кулфатларга шукр қиладилар.Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло: «Эй, ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандини, кўзининг қорачиғини, қалбининг самарасининг жонини олдингми», дейди. Фаришта: «Ҳа», дейди. Аллоҳ: «У нима деди», деб сўрайди. Фаришта: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар.Имом Ҳоким келтирган ривоятда айтилади:«Жаннатга биринчи чақириладиганлар Аллоҳ азза ва жаллага енгиллик ва оғирликда ҳамд айтадиганлардир».3. Хосларнинг хосларининг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг Ўзига шукр қиладилар. Неъматни ҳам, кулфатни ҳам кўрмайдилар.