Payshanba
25.04.2024
09:37

Xush Kelibsiz, Mexmon| RSSГлавная| Islom Olami | Регистрация | Вход
Menyu
Soat
SmS



Do'stlar..!
Tavsiya etamiz...!

Главная » Статьи » Holislik sari

Бутун Белгия улар ишидан ҳайратда

Белгиянинг Гент шаҳрида илгари банк шўъбаси сифатида ишлатилган бир бинони сотиб олган бир турк тадбиркор, бинони таъмирлаш жараёнида ерга кўмилган сейфда 300 минг евро нақд пул топиб олди. Пулларни уяли телефон жиҳози билан суратга олгандан кейин полицияга хабар беришди. "Мусулмонлар ҳаром пулларга қўл урмасликларини кўрсатиш учун полицияга хабар бердик. Авволига бизга ишонишмади. Ҳазиллашяпти деб ўйлашди”, деган 33 ёшли Фарҳод Қоя, халқ орасида мусулмонларга қарши мавжуд бўлган салбий қараш шу каби ишлар сабабли камаяди деган фикрда. Узун йиллар давомида Dexia Bank шўъбаси бўлган ва бир йилдан бери бўш турган бинони сотиб олган Фарҳод Қоя бинони таъмирлай бошлаганларини айтиб, шундай деди: "Бинони таъмирлаётганимизда ерга кўмилган эски бир сейф чиқиб қолди. Уни жойидан кўчириб олиш учун уста танишим Мурод Тўфонни чақирдим. Сейфнини оғзини қийинчилик билан очдик. Ичида олти дона пакетланган ҳолда 20 ва 50 евролик пулларни кўриб ҳайрон бўлиб қолдик. Жами 300 минг евро пул бор эди. Пулларнинг банкка тегишли бўлиши мумкин деган эҳтимол билан полицияга хабар қилдик. Полиция аввалига ишонмади. Кейин воқеа жойига келинган полициячилар, воқеани прокуратурага хабар беришди ва пулларни олиб кетишди. Биз бу ишимиз билан, Европада мусулмонларга ва туркларга қарши салбий фикрларни йўқотишни истадик. Хоҳласак, пулни ўзимиз бўишиб олишимиз ҳам мумкин эди. Бино бир йилдан бери бўш ётган эди. Лекин биз бундай қилмадик. Чунки томоғимиздан ҳаром луқма ўтишини истамадик. Мусулмонлар нақадар тўғри ва самимий эканликларини кўрсатишни истадик”, деди.Белгия полицияси эҳтиёт чораси сифатида пулларни олиб кетди. Лекин бунчалик катта миқдордаги пул қандай қилиб унитилгани ҳаммани ўйлантириб қўйди. Кўчмас мулк қоидаларига кўра, сотилган мулкдаги ҳамма нарсалар янги эгасининг ихтиёрига ўтади. Шунинг учун пулнинг эгаси чиқмаса, қонунан туркларга қайтарилиши лозим. Лекин пулларнинг пакетлари устидаги ёзувлар 2000 йилга тегишли. Йиллар давомида ҳеч ким қидирмаган бу пуллар расмий идораларни ҳам ўйлантириб қўйди. Масъуллар энди Dexia Bank раҳбариятидан бунга доир изоҳ кутишмоқда.
Категория: Holislik sari | Добавил: Aki_Janoblari (15.02.2011)
Просмотров: 2125 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
User info
Здравствуйте, Mexmon
Гость, мы рады вас видеть.
Kichik CHAT
Ohirgi Komentlar..
UQUBAT 2011 YA..
Ценность компании определяется наработками и
UQUBAT 2011 YA..
Понимание текущих событий в судостроительной
UQUBAT 2011 YA..
Привет всем!
<b>Купить Диплом Дв
UQUBAT 2011 YA..
Светодиодные светильники от производителя! Эк
UQUBAT 2011 YA..
Привет всем!
Диплом продолжает развива
REKLAMA
Voydoda.ucoz.Com- Сердце развлекательных новостей !!!
Bizning so'rovimiz
Оцените мой сайт
Всего ответов: 50
Tezda...!
Röyhatdan öting
va Saytimizda faolikni boshlang!
займет не более 2 минут
Copyright by Aki_Janoblari Production © 2024